Москвадаги Покров аёллар ибодатхонаси Россиянинг энг қадимий диний масканларидан биридир. Унинг тарихий кўринишини қайтариш бўйича ишлар нақ 20 йил давом этди ва ниҳоят 2015 йилда якунланди. Кўп асрлик фундаментда Пётр ва Февроний авлиёлари ибодатхонаси ҳамда бутхона қайта тикланди.
2014 йилда улар нафақат тарихий меъморий кўринишга эга бўла бошлади, балки ўзига ҳос тунги ёритиш тизимларини ҳам қўлга киритди. Иншоотларни ёритишда православ ибодатхоналарининг меъморчилигига урғу бериш, уларнинг контурларини кўрсатиб бериш ғояси олд сурилди.
Ёритгичлар ибодатхонанинг инонографиясини бир меъёрда ёритиб туради, карнизлар учун контурли ёритгичлар қўлланилган, гумбаз, дерезалар орасидаги бўшлиқ ва иншоот фасади умумий кўриниши прожекторларда ёритилади.