Енисей дарёси устида автомобил ва пиёдалар учун тўртинчи кўприк
Красноярск шаҳри бўйлаб оқиб ўтувчи Енисей дарёси устида автомобил ва пиёдалар учун Тўртинчи кўприкни ёритиш лойиҳаси 2016 йилнинг апрель ойида якунланди.Шаҳарнинг ўнг ва чап қирғоқларини ҳамда федерал трассанинг икки қисмини боғлаб турувчи ушбу иншоот Красноярск транспорт инфратузилмаси учун стратегик аҳамиятга эга. У шаҳарни қишки Универсиада-2019 тадбирларига тайёрлаш ишлари доирасида барпо этилган.Кўприкни ёритиш концепцияси оқ рангдаги кўприк таянчларининг сояси тушиб турган горизонтал чизиқларга урғу беришдан иборат бўлди. Кўприкка ўтказилган ёритиш тизимлари нафақат Сибирьнинг ушбу йирик шаҳарларидан бирида барпо этилган объектга эътиборни кучайтиришга, балки бевосита амалий фойда келтиришга ҳам хизмат қилмоқда – у Енисейдан ҳаракатланаётган кемаларга ҳам ўзига ҳос маёқ вазифасини ўтамоқда.Қоронғу пайтда кўприк 300 дан зиёд ускуналар ёрдамида ёритилмоқда. Улар шундай ўрнатилганки, объект архитектурасига ҳеч қандай зарар етказилмаган, аксинча кундузи унинг узвий қисми сифатида намоён бўлиб турибди.Лойихалаштириш жараёнида ёритиш мосламаларини ишлаб чиқарувчилари Сибирьнинг инжиқ иқлимини – 35 м/сониясигача бўлган кучли шамоллар ҳамда -45°С дан +37°С гача ҳаво ҳароратини – инобатга олишган. Аниқроғи, барча ускуналар намлик ва чангдан ҳимояланган (IP67), тебранишларга бардош бера олади.Яна бир муҳим жиҳат – кўприкни ёритиш ускуналари шундай созланганки, улар етарлича ёруғлик бера олади, лекин шу билан бирга кема юргазувчи ва автобил ҳайдовчилари кўзини қамаштирмайди ҳамда шу орқали йўл ҳаракати хавфсизлигига ўз ҳиссасини кўшиб келмоқда. Барча светодиодли ускуналар энергияни тежаш технологиялари ёрдамида ишлайди, шу сабабдан улардан фойдаланишга сарфланадиган ҳаражатлар ҳам камаяди.