Мир Араб мадрасаси

Мир Араб мадрасаси — Бухорода жойлашган қадимий, лекин ҳали-ҳануз фаолият олиб бораётган ислом билиб юрти. У 1530—1536 йилларда барпо этилган. Иншоот икки қават, ички ҳовли ва иккита залдан иборат, шунингдек, мадраси биносининг бош фасадини икки қаватли ҳужралар ўраб туради.
Минораи Калон билан биргаликда Мир Араб мадрасаси Пои Калон ансабмлига киради ҳамда ЮНЕСКОнинг бутунжаҳон мероси таркибидан жой олган ва давлатимиз томонидан кўриқланади.
Мачит ва мадрасани меъморий ёритиш ишларини олиб борган ёритиш дизайнерлари уларнинг бўлинмас тунги қиёфасини яратишга ва минглаб меҳмонларнинг диққат-эътиборини тортишга ҳаракат қилишди.
Ушбу тарихий ёдгорликларнинг айрим қисмларига ёруғлик ёрдамида урғу берилган  ва “Чор” меъморий услубини янада кўзга ташланиб туришига эришилган.
Ёритиш дизайнида ўзбек миллий матоси, яъни унинг ранглари, табиий бўёқлари ёрқинлиги ва ёқимли ялтироқлиги асос қилиб олинди.
Ўзбек миллий либоси хонатлас ва адрас каби майин толали матолардан тикилади. Афсоналарга кўра, адрас нақшлари булут ва камалакнинг ариқдан оқиб бораётган сувдаги аксидан илҳомланган ҳолда яратилган. Кўп асрлар ўтиб, ўзбек либосининг ёрқин ранглари мутаносиблиги Ўзбекистоннинг қадимий иншоотларини янги кўринишда тақдим этишга имкон берди.

лойиҳадаги ёритиш ускуналари:

Биз билан боғланиш

манзил: Бухоро вилояти, Когон шаҳри, Бухорошох кўчаси, 23, 14
+998997544004

This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
офиснинг иш тартиби: 9 дан 18 гача душ.-жума


Copyright @ 2023 NGR. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.