«Болалар дунёси»
«Болалар дунёси» магазинлар тармоғининг Москвадаги Воздвиженка кўчасида жойлашган флагман филиалига 2015 йилнинг апрель ойида меъморий-бадиий ёритиш тизими ўрнатилди. Ёритиш дизайни асосида бренд ранглари бўялган болалар кубиклари намоён этилди.
«Болалар дунёси» нинг бренд-буки асосида ёритиш ранглари шу даражада мос танландики, қоронғу пайтда бинони узоқдан кўрганлар ҳам бу ўша машҳур «Болалар дунёси» эканлигига ҳеч қандай шак-шубҳа қилмайди. Шу орқали магазинлар тармоғининг таниладиган образи яна бир бор ёритиш ускуналари ёрдамида қатъийлаштирилди.
Янги магазин очилган бино шаҳарнинг маданий ёдгорликларидан биридир – аввал бу ерда ўтган асрнинг бошларида модерн услубида қурилган «Военторг» универмаги жойлашган. Шунинг учун ҳам ёритиш тизимларини ўрнатишда бинога меъморчилигига ҳеч қандай зиён етказмасликка ҳаракат қилинди, эски технология ҳисобланмиш люминесцент ёритгичлари эса светодиодлигига алмаштирилди.
Ёритгичлар бинонинг ўрта ва юқори қаватларининг дераза қисмларига ўрнатилган ҳамда бир маромдаги ёқимли ёруғликни тақдим этиб туради. Кучли прожекторлар ингичка нур ёрдамида бинонинг вертикал элементларига алоҳида урғу бериб туради.
Фойдаланилган ёритгичлар универсалдир – улар бинога нафақат кундалик, балки байрамона кўриниш ҳам бериб тура олади. Оддий кунда магазин биноси иккинчи қават даражасига ёритилиб туради, байрам кунлари эса юқори қаватлар ҳам «Болалар дунёси» нинг рамзий рангларига бурканади.