Киев вокзали
Москвада жойлашган Киев вокзали – шаҳарнинг тўққизта вокзаллари ичида энг каттаси, у кунига 2 миллиондан зиёд йўловчиларга хизмат кўрсатади. Унинг қурилиши 1918 йилда якунланган, бино архитекторлари – Иван Рерберг ва Вячеслав Олтаржевский. У асосан неоклассицизм услубида ампир услуби элементларини қўшган ҳолда қурилган, умумий майдони 36 минг кв.м.дан зиёд.
2014 йилда вокзал биносини меъморий-бадиий ёритиш ишлари амалга оширилди. Лойиҳада 300 та ёритгичлар қўлланилди.
Вокзалнинг энг кўзга кўринадиган қисми – механик соат ўрнатилган 51 метрли минора уч даражадаги ёритиш тизими билан жиҳозланди, яъни бинонинг пастки қисми, соат устидаги декоратив орнамент ҳамда миноранинг юқори қисми (деразалар, гумбаз, ҳайкаллар) алоҳида-алоҳида ёритилмоқда.
Вокзал композицияси – устунли коризонтал корпус ва юоқрига интилган минора – ёритиш дизайнини белгилаб берди. Узун бинонинг юқори четлари узлуксиз оқ рангли свет билан таъминланган, дерезалар орасида эса ёритгичлар ўрнатилган.
Вокзалга киришдаги аркаларда ҳам алоҳида ёритиш белгилари ўрнатилган – пасдан юқорига йўналтирилган майин оқ свет иншоотнинг кўламини таъкидлаб турибди.
Бино 1812 йилда бўлиб ўтган урушни намоён қилувчи ҳайкаллар билан безатилган. Улар свет ёғдуси ёрдамида янада аниқрок белгилаб берилган. Шундай қилиб, вокзал биноси нафақат йирик транспорт объекти сифатида, балки маданий иншоот сифатида ҳам меҳмонларнинг катта қизиқишларига сабаб бўлмоқда.