Минораи Калон

Минораи Калон Бухоронинг марказий қисмида жойлашган бўлиб, 1514 йилда Шайбонийлар сулоласи даврида барпо этилган. Ушбу мачит ҳозирги кунда ҳам фаолият олиб бормоқда ва катталиги бўйича Самарқанддаги Бибихоним мадрасасидан кейинги иккинчи ўринда туради.
Бир вақтнинг ўзида у 12000 яқин одамни ўзига сиғдира олади. Иншоот Темурийлар даври меъморчилиги анъаналарига мос равишда қурилган – ички ҳовлини тўртта айвон ўраб туради, мачитнинг бош биноси икки ёнида эса икки мовий гумбаз қад ростлаган.
Минораи Калон ЮНЕСКОнинг бутунжаҳон мероси таркибидан жой олган ва давлатимиз томонидан кўриқланади.
Меъморий ёритиш ишларини олиб борган дизайнерлар бир вақтнинг ўзида Минораи Калон ва Мир Араб мадрасасида ишлар олиб боришган. Мақсад – уланинг бўлинмас тунги қиёфасини яратиш ва минглаб меҳмонларнинг диққат-эътиборини тортишдан иборат эди.
Ёритиш дизайнида ўзбек миллий матоси, яъни унинг ранглари, табиий бўёқлари ёрқинлиги ва ёқимли ялтироқлиги асос қилиб олинди.
Ўзбек миллий либоси хонатлас ва адрас каби майин толали матолардан тикилади. Афсоналарга кўра, адрас нақшлари булут ва камалакнинг ариқдан оқиб бораётган сувдаги аксидан илҳомланган ҳолда яратилган. Кўп асрлар ўтиб, ўзбек либосининг ёрқин ранглари мутаносиблиги Ўзбекистоннинг қадимий иншоотларини янги кўринишда тақдим этишга имкон берди.

лойиҳадаги ёритиш ускуналари:

Биз билан боғланиш

манзил: Бухоро вилояти, Когон шаҳри, Бухорошох кўчаси, 23, 14
+998997544004

This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
офиснинг иш тартиби: 9 дан 18 гача душ.-жума


Copyright @ 2023 NGR. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.