«Очиқ Арена» стадиони олдидаги гладиатор ҳайкали
Москвадаги «Очиқ Арена» стадиони олдида «Спартак» футбол клубининг рамзи – глидиаторнинг 24 метрли бронза ҳайкали жойлашган. У кучли таассурот қолдиришида махсус ёритиш тизимларининг ўрни беқиёс.
Ҳайкал футбол клубининг рамзий ранглари билан ёритилган ҳамда стадион биносидаги қизил-оқ рангдаги панно дизайни билан узвий боғланган. Панно яралиш тариҳи ҳам ўзига ҳос – унда шундай ранглар жилоси қўлланилганки, ранг вибрацияси иллюзияси яралган, у узоқдан ҳам одамлар эътиборни тортади.
Объектга ўрнатилган ёритиш тизимлари ҳам бу эффектни кучайтиришга хизмат қилади. Қизиқ рангдаги спектрни тарқатувчи 64 та ёритгич ҳайкал пойидаги пирамиданинг барча қисмларини бир маромда ёритади. Шакл қирраларининг маълум нуқталарга қизил прожекторлар қаратилган. Гладиатор фигурасига эса пасдан юқорига қаратиб берилган свет тушиб туради, натижада у янада драматик ва таъсирли кўринишга эга.