Skip to main content

«Андреевский» турар жой комплекси

Москванинг Марказий маъмурий округида жойлашган «Андреевский» турар жой комплекси 2013 йилнинг августида ташқи ёритиш тизимлари билан жиҳозланди.
Бино неоклассик услубда қурилган, унинг меъморий шакл ва қисмларига алоҳида урғу берилган. Шу сабабдан ҳам уни ёритиш тизимларини жорий қилишда шу йўналиш мақбул ечим сифатида қабул қилинган.
Комплекснинг юқори қаватлари ярим доирасимон элементлари, баланд деразалари ва бежирим балконлари, шунингдек, комплекс атрофидаги яшил зона замонавий тарзда ёритилди. Юқори қаватларнинг периметрлари илиқ оқ рангдаги светодиодлар билан ажратиб қўйилган, дерезалари оралари эса прожекторлар свети билан ёритилади.
Уй атрофидаги ҳудудни ёритиш учун тиркамали ёритгичлар ўрнатилган. Умумий ҳисобда, «Андреевский» турар жой комплексини ёритиш лойиҳасида 500 дан зиёд светодиодли ёритгичлардан фойдаланилган.

лойиҳадаги ёритиш ускуналари: