Skip to main content

«Адлер» вокзали

«Адлер» вокзали – Россиянинг энг йирик ва энг замонавий вокзал комплексларидан биридир. Ушбу кўп вазифали транспорт терминали Сочидаги Олимпиада-2014 арафасида топширилган эди. У ўзида ҳаво, денгиз, автомобил ва темир йўл транспортларини мужассам этган – у нафақат поезд ва электричкаларга, балки аэроэкспрессларга ҳам хизмат кўрсатади, шунингдек, давлат аҳамиятига эга янги автомобил йўллари кесишмасида жойлашган.
У темир йўллар устида қурилган Россиядаги ягона вокзал. Унинг майдони деярли 60 минг кв.м.га тенг ҳамда соатига 15000 та йўловчига хизмат кўрсата олади.
Бундай улкан ва ноёб объектнинг ёритиш тизимлари ҳам ўзига ҳос бўлиши, уларда соҳанинг энг илғор ечимлари қўлланилиши керак эди. «Адлер» вокзалини меъморий-бадиий ёритиш тизими лойиҳаси 2013 йилнинг октябрь ойида амалга оширилди.  
Терминални электр энергияси билан таъминлаш учун бино томида махсус юпқа пленкали қуёш батареялари модуллари ўрнатилди. Бинонинг ташқи қисмини ёритиш учун эса энергияси максимал тежовчи 1500 дан зиёд светодиодлардан фойдаланилди.  
Бино меъморий ечимида денгиз мотивлари кўпроқ кўзга ташланади, яъни у Қора денгиз бўйида жойлашган Сочидаги вокзал эканлигига урғу бериб туради. Ушбу таассуротни кучайтириш учун бинонинг юқори қисмида оқ ва кўк светодиодлар мунтазам ишлаб туради. «Адлер» вокзали Сочининг энг диққатга сазовор жойларидан бирига айланиб улгурган.

лойиҳадаги ёритиш ускуналари: