«Альпика» станцияси

«Альпика-Сервис» — Сочидаги Красная полянада жойлашган темир йўл станцияси. У Олимпиада-2014 мусобақалари иштирокчилари кутиб олинган жой ҳамда Адлер шаҳридан келадиган автомобил ва темир йўлнинг якуний қисми. Айнан ушбу станциядан йўловчилар Красная полянанинг тоғ-чанғи комплекслари ҳамда курортларига етиб боришади.
Вокзал комплексини меъморий ечими асосида уни атроф-муҳит билан узвий боғлаш ғояси ётади. Шу сабабдан бино ташқи кўринишидан Кавказ тоғлари қиёфасини эслатади. Бинонинг равон силуэти маҳаллий меъморий контекстга жуда мос ва ҳос келган.
Бинонинг меъморий-бадиий ёритилиши 2013 йилда малга оширилди. Бинонинг фасад қисми декоратив шишалар ва дарахт рангига бўялган горизонтал планкалардан иборатлиги инобатга олиниб, махсус светодиодли ёритгичлар танланган. Улар илиқ ва совуқ нурлар таратиб, антиқа дизайн яратиб туришади.
Вокзал платформаларини ёритиш учун совук оқ ранг танланган. Махсус қутиларга жойлаштиришган метрли ёритгичлар йўловчилар учун қулай ёруғлиқни таъминлаб туради. Темир йўл вокзалини ёритиш учун умумий ҳисобда 500 дан зиёд светодиодли ёритгичлар керак бўлди.

лойиҳадаги ёритиш ускуналари:

Биз билан боғланиш

манзил: Бухоро вилояти, Когон шаҳри, Бухорошох кўчаси, 23, 14
+998997544004

This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
офиснинг иш тартиби: 9 дан 18 гача душ.-жума


Copyright @ 2023 NGR. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.